Кириш Регистрация

Футзал: Ўзбекистон - Япония - 4:5

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал мусобақасида бугун чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб борди ва муросасиз кечган ўйинда имкониятни бой берди.

Ваҳоланки, ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳисобни вакилларимиз очишганди. Нодир Элибоевнинг голига японлар 9-дақиқада жавоб беришди. 14-дақиқада Ирсалиев жамоамизни яна олдинга олиб чиқди. Орадан бир дақиқа ўтиб яна ҳисобни тенглаштирган Хенми, бўлим тугашига 1 дақиқа қолганида дабл-пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимда Дилшод Раҳматов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ўйиннинг 38 ва 39-дақиқаларида Япония термаси 2та гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Дарвозабонимиз Рустам Умаров сўнгги дақиқада гол уриб, ҳисобни биттага қисқартирди. Бироқ ўйинни қўшимча бўлимларга кўчириш учун вакилларимизга вақт етмади.

Шу тариқа, терма жамоамиз медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлди ва улар энди ортга қайтишади.

Ёпиқ иншоотларда Осиё ўйинлари
Футзал. Чорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - ЯПОНИЯ - 4:5 (2:3)
Голлар: Нодир Элибоев (1), Дилшод Ирсалиев (14), Дилшод Раҳматов (29), Рустам Умаров (40) — Такита (9), Хенми (15, 19-пен., 38), Ватенабе (39)
Ўзбекистон:
Бошланғич таркиб: Клим Тюгаев, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, 4. Шуҳрат Тожибоев, Артур Юнусов
Захира: Дилшод Умаров, Олег Холмуҳаммедов, Ғулом Мамажонов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров
Япония:
Бошланғич таркиб: Секигучи, Такита, Ватанабе, Хенми, Нишитани
Захира: Фукимбара, Учимура, Танно, Сато, Нагаи, Сеике, Минамото

ТАИЛАНД - ЛИВАН - 7:3
ЭРОН - ХИТОЙ - 8:0
КУВАЙТ - КОРЕЯ - 3:1

ЯРИМ ФИНАЛЛАР, 4 июль
ТАИЛАНД - ЭРОН
КУВАЙТ - ЯПОНИЯ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:44, 03.07.2013.
Ўқилди: 5288 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.