Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Индонезия U17'нинг Ўзбекистон U16 устидан қозонилган ғалабаси маҳаллий аҳолини жуда хурсанд этди

Баҳо:
+ | -

Индонезия футбол федерацияси (PSSI) президенти Эрик Тоҳир 15 август куни U-17 терма жамоаси Ўзбекистон каби кучли рақибни кутилмаганда 2:0 ҳисобида мағлуб этгач (2:0), жамоага ортиқча хурсанд бўлмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Индонезия U-17 терма жамоасининг Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини мағлуб этиши маҳаллий ОАВ ва мухлислар учун катта қувонч бўлди. Улар буни мамлакат футболига киритилган инвестициялар ўз самарасини бераётгани ва Жаҳон чемпионати даражасига чиқиш йўлида тўғри қадамлар қўйилаётгани сифатида баҳолашди.

Ўзбекистон – Осиёда футбол ривожи энг юқори суръатда кетаётган давлатлардан бири, унинг терма жамоаси тарихда илк бор 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шу боис уларни мағлуб этиш осон эмас, деб ҳисоблашади.

Бу ғалаба Индонезияда футбол ривожига ишонч уйғотди. Индонезия U-17 терма жамоаси 3–27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Шимолий Суматрада (Индонезия) ўтказилган “Мустақиллик кубоги” халқаро ўртоқлик турнирида орол давлати ўсмирлар терма жамоаси аввало Тожикистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, сўнг Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Финалда улар Африкадаги яна бир кучли рақиб – Мали U-17 терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ғалаба қозонса, чемпион бўлади. Ҳозирги ҳолатда Индонезия U-17 терма жамоаси Мали U-17 дан 2 очко орқада, рақиб эса икки ўйинда ҳам ғалаба қозонган.

Мухлислар оптимизмига жавобан PSSI президенти Эрик Тоҳир жамоани бир томондан мақтар экан, шундай деди:

“Сизлар қўлга киритган натижалардан ортиқча хурсанд бўлманг. Эътиборни йўқотманг ва бўшашманг. Олдинда Мали билан яна бир ўйин турибди. Бу жиддий синов ва рақиб ўз кучини намойиш қилди. Улар икки ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва U-17 жамоамиз учун жиддий рақиб бўлади. Умид қиламанки, бутун жамоа йиғилиб, ўз кучини максимал ишлатади. Биздаги асосий мақсад – келгуси Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш, ҳали унгача йўл бор”.

CNN Indonesia маълумотига кўра, Индонезия U-17 ва Мали U-17 ўртасидаги учрашув 18 август куни соат 20:30 да бўлиб ўтади ва унда PSSI’нинг кўплаб расмий шахслари, шу жумладан жаноб Эрик Тоҳир ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:21, 16.08.2025.
Ўқилди: 1323 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.