Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Виталий Левченко: “Навбаҳор”га қарши қийин баҳсни ўтказдик”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко қатнашиб, жсурналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Бугун ҳақиқий футболга мос муҳит бўлди. Стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюришди. “Навбаҳор”га қарши қийин баҳсни ўтказдик. Ғалаба қозонишимиз осон бўлмади. Ушбу ютуқ билан жамоамиздаги барчани табриклайман. Ишлашда давом этамиз, чемпионат ҳали тугагани йўқ.

- Нима деб ўйласиз, легионерлар ўзларини яхши ҳис қилишяптими?

- Биз шундай йўл тутяпмизки, жамоада ҳеч кимни ажратаётганимиз йўқ. Шунингдек, легионерлар ҳам бу ерда ўзларини эркин ҳис қилишлари учун ёрдам беряпмиз. Жамоада рақобат бор ва бу жуда яхши. Ким кучли бўлса, ўша ўйнаяпти.

- “Нефтчи” жорий мавсумда чемпионлик учун курашадими?

- Биз майдонга чиқиб, ўз ўйинимизни кўрсатамиз ҳамда ҳар бир рақиб билан кураш олиб борамиз. Шунчаки футбол ўйнамаймиз. Лекин чемпион бўлишимизни вақт кўрсатади.

- Бугунги мухлислик даражасини 10 баллик тизимда қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Бемалол айтишим мумкин, водийнинг ҳар учала клуби – “Андижон”, “Навбаҳор” ва “Нефтчи”да мухлислик даражаси жуда юқори. Энг кўп мухлислар ҳам, энг зўр мухлислар ҳам шу ерда. Водийда ажойиб ишқибозлар бор, бунга қойил қолиш керак.

Киритилди: 02:19, 17.08.2025.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик