ОФК Президенти Шайх Салмон ибн Иброҳим Ал-Ҳалифа Туркияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финалга йўл олган Осиёнинг яна икки жамоаси - Ироқ ва Жанубий Корея терма жамоаларини ҳам ютуқ билан муборакбод этади.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ Парагвай устидан қўшимча таймлардаги гол эвазига ғалаба қозонган бўлса, Жанубий Корея пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этди (8:7).
Шундай қилиб, бу икки жамоа ўтган йилги ёшлар ўртасида Осиё чемпионати финалида бўлгани каби чорак финалда ўзаро баҳс олиб боради. Бу эса ярим финалда Осиё вакилининг албатта бўлишини англатади. Жанубий Корея ўтган йили Ироқни пенальтилар сериясида 4:1 ҳисобида мағлуб этган ва 12 карра Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлганди.
"Ёшларимизнинг учрашувларда бор имкониятларини ишга солган ҳолда ўйнашмоқда. Ироқни ҳам, Жанубий Кореяни ҳам ажойиб ғалабалар билан табриклайман. Уларнинг муваффақияти барчамиз учун фахрли.
Бу ёшларнинг ўз термалари сафида эришаётган ютуқлари дунёга Осиё жамоалари ҳам медаллар учун кураша олишини кўрсатиб қўйди.
Чорак финалда қитьамизнинг учта термаси бўлиши бу биз учун улкан муваффақият. Бу ёш юлдузлар ҳали қитьанинг бош юлдузларига айланадилар ва ишонаманки улар бу борада тўғри йўлдалар.
Осиё жамоаларининг менинг президентлик давримга келиб бундай натижаларни қайд этаётганидан фахрланаман. Бу қитьамиз футболининг келажаги ишончли қўлларда эканини англатади.