Кириш Регистрация

Гулёр Отажонова делегациямизга учинчи олтин медални келтирди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтаётган ёпиқ иншоатлардаги спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинларида курашчимиз Гулёр Отажонованинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон делегациясининг медаллар ҳазинаси яна бир олтин медаль билан бойиди.

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг 57 кг. вазн тоифасидаги спортчилар беллашувида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Гулёр Отажонова ҳал қилувчи беллашувларда дастлаб таиландлик, финалда эса эронлик Сурешжани Ҳайдарийни мағлуб этиб, Осиё ўйинлари ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди. Унинг ғалабаси шарафига музаффар байроғимиз сарбаланд кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.

Шу тариқа Ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 7 тага (учта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза) етди ва эндиликда мамлакатимиз вакиллари умумжамоа ҳисобида 45 давлат орасида 6 – ўринга кўтарилиб олдилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:34, 05.07.2013.
Ўқилди: 4816 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.