Жанубий Кореяда ўтаётган ёпиқ иншоатлардаги спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинларида яна бир ҳамюртимиз Аҳмет Алимбеков хал қилувчи финал баҳсида олтин медал учун кураш олиб боради.
Кикбоксинг бўйича оғирлик вазни 81 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида зафарли одимлаб бораётган Аҳмет Алимбеков ярим финал беллашувида вьетнамлик Фан Ван Мин устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Осиё ўйинлари ғолиблиги учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Аҳмет хал қилувчи финал учрашувида кореялик Жей Ёнг Ким билан баҳс олиб боради. Финал жанги 6 – июль куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмет Алимбеков чорак финалда туркманистонлик Алламурод Аннамуродовни мағлуб этган эди.