Дания терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель Александр Исакнинг «Ливерпул»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" ҳужумчиси "зағизғонлар" раҳбарияти ўзининг трансферини кечиктирмоқда, деб ҳисобламоқда.
У ўзининг сўнгги баёнотида норозилигини билдирди.
"Ньюкасл" бу келишувни асоссиз кечиктирмоқда. Тасаввур қила оласизми, у майдонга чиқиб, хет-трик қайд эта олса, нега унга ишонмаслик керак?
Ишончим комилки, эртага бу битим тузилади. "Ньюкасл" ҳеч қачон бундай пулдан воз кечмайди", - деди Шмейхель.













