"Монако" марказий ҳимоячиси Сунгуту Магасса "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди.
Бу ҳақда журналист Санти Ауна ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, клублар 21 ёшли франциялик футболчининг трансфери борасида келишувга эришган.
"Болғачилар" "Монако"га 17 миллион евро тўлайди. Шунингдек, монаколиклар футболчининг ўйини учун 3 миллион евро бонус олишлари мумкин.













