Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 0-0 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 2-0 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

"Вест Хэм"га янги дарвозабон керак

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Вест Хэм" клуби бразилиялик янги дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манбага кўра, "болғачилар"ни жорий мавсумлар оралиғида жамоага кўчиб ўтган Мадс Хермансеннинг ўйин сифати қониқтирмаяпти. У АПЛнинг 2 та ўйинида 8 та тўп ўтказиб юборган.

Шу кунларда "Вест Хэм" "Ботафого" шарафини ҳимоя қилаётган 29 ёшли бразилиялик дарвозабон Жон Фуртадо билан музокараларни қайта бошлади. Ҳозирда гап сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномаси ҳақида кетмоқда.

Фуртадо деярли бутун фаолияти давомида ўз ватанида ўйнаган. Унинг фаолияти 9 йил олдин "Сантос"да бошланган.

Бозор нархи 8 миллион еврога баҳоланаётган посбон 2024 йилда "Ботафого" футболчисига айланди. Унинг ҳисобида ушбу жамоа сафида 88 та ўйин (37 та қуруқ ўйин) бўлиб, 72 та гол ўтказиб юборган.

Киритилди: 13:11, 27.08.2025.
Ўқилди: 546 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик