Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«Қайрат» бош мураббийи: «Реал» билан ўйнаш имконияти пайдо бўлганидан хурсандмиз»

Баҳо:
+ | -

«Қайрат» бош мураббийи Рафаэль Уразбахтин жамоасининг Чемпионлар лигаси умумий босқичи қуръаси натижаларига муносабат билдирди. Ушбу босқичда қозоғистонлик клуб Мадриднинг «Реал»и (ўз майдонида), «Интер», «Брюгге» (ўз майдонида), «Арсенал», «Олимпиакос» (ўз майдонида), «Спортинг», «Пафос» (ўз майдонида) ва «Копенгаген»га қарши баҳс олиб боради.

«Албатта, «Реал» билан ўйнаш имконияти пайдо бўлганидан хурсандмиз. Бундай клубнинг Қозоғистонга келишини ҳаётда кўп ҳам кўравермайсан. Хабарни эшитганда жуда қувондик. Илтимос қилардикки, рақиб сифатида иложи борича кўпроқ грандлар чиқсин. Аслида «Реал», «Интер», «Арсенал» етарлича йирик клублар. Уларга қарши майдонга тушиш имконияти борлигидан мамнунмиз.

Қуръа натижаларидан розимиз. «Реал» — ўз изоҳларига ҳожат йўқ клуб. «Интер» охирги йилларда мунтазам равишда Чемпионлар лигасида ўйнаб келмоқда. «Арсенал» ҳам яқинда ярим финалда ўйнади ва Англияда чемпионлик учун курашиб келмоқда. «Брюгге», «Спортинг», «Олимпиакос», «Пафос» ва «Копенгаген» ҳам ўз мамлакатларида чемпион бўлган кучли жамоалар. Умумий даража жуда юқори.

Албатта, биз уларга нисбатан кичик жамоадек кўринамиз. Аммо футболда ҳамма нарса мумкин. Ўз уйимиздаги ўйинларда трибуна ва мухлисларга умид қиламиз. Қачон ва қандай об-ҳавода ўйнашимиз ҳам муҳим омил. Шунингдек, улар Европадан бизга узоқ йўл босиб келишлари керак бўлади. Омиллар кўп. Лекин барибир рақиб футболчиларнинг даражаси жуда баланд, шу сабаб уларга парвозлар жиддий муаммо туғдиради, деб ўйламайман. Биз эса майдонда охиригача курашамиз ва барча кучимизни сарфлаймиз», — деди Уразбахтин «Чемпионат» мухбири Егор Кабак билан суҳбатда.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:31, 28.08.2025.
Ўқилди: 1599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.