Кириш Регистрация
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм

Инчеон-2013. Курашчиларимиздан иккита «олтин», кикбоксингда битта «кумуш»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган ёпиқ иншоотларда ва жанговар яккакурашлар бўйича IV Осиё ўйинлари дастуридан жой олган кураш мусобақаларида икки полвонимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Вазни 81 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида Санжар Тўхташев таиландлик Суван Напхуенгни, суриялик Метҳал ал-Жараманийни, ярим финалда мезбонлар вакили Чанкю Кимни мағлубиятга учратиб финалга чиқди.

Ҳал қилувчи баҳсда туркманистонлик Сардор Жуммиев устидан соф ғалабага эришган полвонимиз Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Унинг шарафига давлатимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.

57 килограммгача бўлган хотин-қизлар ўртасидаги финал баҳсида иқтидорли спортчимиз Гулёр Отажонова эронлик Сомия Ҳайдарийни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Осиё ўйинларининг кикбоксинг баҳсларида ҳам спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиздан Азамат Абдураимов 63 килограмм вазн тоифасида финалгача бўлган баҳсларда рақибларини мағлубиятга учратиб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Вазни 81 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида тажрибали кикбоксчимиз Аҳмад Алимбеков ярим финалда вьетнамлик Мин Ван Пханни енгди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 12:14, 06.07.2013.
Ўқилди: 4121 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик