Леверкузеннинг "Байер" клуби янги Бундеслигадаги муваффақиятсиз стартидан сўнг жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан хайрлашмайди.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, немис топ-клуби раҳбарияти нидерландиялик мутахассис билан яқин вақт ичида меҳнат шартномасини бекор қилмасликка қарор қилган.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилда якунига етади.













