Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 1-0 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Эдерсон: "Фенербахче"ни чемпионлик сари етаклайман"

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик дарвозабон Эдерсон "Фенербахче"га ўтиши ҳақида гапириб, клубни чемпионликка олиб чиқишга тайёрлигини айтди.

"Аввало, шуни айтишим керакки, мен жуда ва жуда хурсандман. Бу мен учун янги ва муҳим чақирув бўлади. Клуб ва шахсан ўзим учун катта ишлар олдинда эканлигига ишонаман. Бу ерда ҳар бир дақиқадан завқ оламан. Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Мақсадим - чемпионликни қўлга киритиш ва жамоа ривожига ҳисса қўшиш.

Раҳбарият билан учрашувлар ҳам, менга тақдим этилган лойиҳа ҳам жуда таъсирли бўлди. Бу ерда жуда муҳим, ажойиб футболчилар бор. Бу ерда узоқ вақтдан бери таниш бўлган дўстларим ҳам бор. Мен улар билан учрашишни ва бирга майдонга тушишни интиқлик билан кутяпман. Биз биргаликда ҳаракат қиламиз ва бу клубни юқори чўққиларга олиб чиқамиз. Мухлисларимизга сўзим: ҳар доим биз билан бўлинг ва бизни қўллаб-қувватланг. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз билан мавсумни яхши ўтказишимизга ишонаман. Жамоадошларим билан астойдил ҳаракат қиламан, энг яхши тарзда жавоб қайтараман ва клубимизни чемпионлик сари етаклайман" - деди Эдерсон.

Эдерсон 2017 йилдан буён "Манчестер Сити"да ўйнаб келаётганди. Бразилиялик посбон "шаҳарликлар" сафида 372та ўйин ўтказиб, 168та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Клубдаги фаолияти давомида дарвозабон 18 та соврин ютган. Футболчининг бозор нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:46, 03.09.2025.
Ўқилди: 874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик