Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

ФИФА «CAFA Nations Cup» мусобақасини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА "CAFA Nations Cup" мусобақасини қўллаб-қувватлаш бўйича янги мажбуриятларини эълон қилди.

Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) томонидан ташкил этилган ушбу икки йилда бир ўтказиладиган турнирнинг 2025 йилги босқичи Тожикистон ва Ўзбекистон мезбонлигида ўтмоқда. Мусобақада 8 та миллий жамоа иштирок этади.

Шу билан бирга, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган икки терма жамоа ҳам иштирокчилар қаторида.

Жами 14 та учрашув ўтказилиб, финал 8 сентябр, душанба куни Тошкентда бўлиб ўтади.

ФИФА бош котиби Маттиас Графстрём шундай деди:

“CAFA Nations Cup каби мусобақалар жамоаларга ўзаро рақобат қилиш ва футболдан баҳра олиш учун қимматли имкониятларни беради. ФИФА бундай тадбирларни қўллаб-қувватлашга содиқ. Биз конфедерациялар, минтақавий ассоциациялар ва ФИФА аъзолари билан биргаликда миллий жамоалар ҳамда клублар ўртасида янада рақобатбардош учрашувларни ташкил этиш йўлларини излаймиз. ФИФА CAFA билан бирга ушбу мусобақани ривожланиш ва унутилмас лаҳзалардан завқ олиш майдонига айлантираётганидан фахрланади”.

2023 йилдаги илк босқичдан кейин турнир 8 та миллий жамоага кенгайди:

- 6 та CAFA аъзоси
- 2 та таклиф этилган жамоа (Ўмон ва Ҳиндистон).

CAFA ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонлар экан, мусобақа нафақат Марказий Осиёда, балки минтақадан ташқарида ҳам катта медиа эътиборига сазовор бўлиши кутилмоқда.

Мезбонлардан бири бўлган Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва эндиликда турнирда Эрон билан биргаликда юқори даражадаги рақобатни таъминлайди.

ФИФАнинг қўллаб-қувватлаш сиёсати

- Бу қадам ФИФАнинг 2023–2027 йилларга мўлжалланган “Глобал ўйин учун стратегик мақсадлари” дастуридаги 7-мақсадга асосланади.

- 2026 йилгача FIFA Forward 3.0 доирасида CAFA каби минтақавий ассоциацияларга ҳар йили 5 млн доллар ажратилади.

- ФИФАнинг истеъдодларни ривожлантириш дастури ва аёллар футболи ривожи дастури ҳам минтақада футбол тараққиётига ҳисса қўшади.

CAFA сўнгги йилларда нафақат эркаклар учун, балки турли ёш тоифаларида ва аёллар футболида ҳам қатор мусобақаларни ташкил этиб, Марказий Осиёда футболни янада оммалаштиришда етакчи роль ўйнамоқда.

Манба: fifa.com
Киритилди: 22:49, 03.09.2025.
Ўқилди: 1324 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик