Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Аброр Пирриев: «Футболчилар 1-давра тугашини эмас, 2-давра бошланишини кутишмоқда»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 2013 бахсларининг биринчи давраси 4 июль куни якунланди ва бир неча клублар таътилга чиқиб кетишди. Аммо 2013 йил футбол мавсумини барча клублардан ҳам аввалроқ бошлаган пойтахтнинг «Локомотив» клуби фақат 8 июль куни Ўзбекистон Кубогининг чорак финал жавоб ўйинини ўтказгача кичик таътилга чиқади. Жамоадаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида биз клуб ва миллий терма жамоада бош шифокор лавозимида фаолият юритиб келаётган Аброр Пирриев билан кичик сухбат уюштирдик.

- Аброр ака, мана биринчи давра якунланди. Жамоамиз 18 та расмий учрашувда майдонга тушди. Бир неча футболчилар миллий, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари ўйинларида қатнашишди. Футболчиларда айни дамда чарчоқ аломатлари сезилмияптими?
- Туғри, жамоамиз мавсумни хаммадан аввал бошлади ва бугунга кунга келиб 1-давра уйинлари тугаган булса-да биз бошқа жамоалардан фарқли ўлароқ Ўзбекистон Кубогида жавоб ўйинини ўтказамиз. Эсингизда бўлса ўқув-машғулот йиғинларига хам «Локомотив» жамоаси биринчи бщлиб йиғилган эди. Ушбу йиғинлар Тошкенда ва 2 марта БААда ташкил этилди. Шу даврларда мураббийлар штаби билан маслахатлашган ҳолда режа асосида макроциклли витаминизация (муал.фойдали витаминлар берилди) ўтказилди ва 1-давра мобайнида хам режа асосида қувватловчи витаминизациялар олиб борилди. Бундан ташқари биласиз хар ўйиндан кейин тикланувчи чора-тадбирлар ўткизилади ва бу футболчиларимиздаги хар бир учрашувдан кейинги табиий чарчоқ аломатларини тезроқ бартараф этишга ёрдам беради. Витаминизация ва бошка чора-тадбирлар жамоамизнинг 2-давра олди ўқув машғулотлар йиғинлари мобайнида хам давом эттирилиши ҳам кўзда тутилган. Шунинг учун бугунги кунда футболчиларимизда айтарлик чарчоқ аломатлари йуқ десам ҳам бўлади, агарда сиз бирор нарсани сезган бўлсангиз бу фақат давра оралигидаги таьтилни кутаётган футболчи ҳолати, холос. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки футболчилар биринчи давра тугашини эмас, балки иккинчи давра бошланишини кутишмоқда.

- Жамоамизнинг етакчи ҳужумчиси Александр Шадринни бир ой муддат давомида майдонда кўрмадик. Унинг хозирги ахволи қандай? Қачон уни яна майдонда кўрамиз?
- Шадрин май ойининг охирларида аппендоэктомия (муал.кўричак олиб ташланиши) жарроҳлик муолажасини ўтказди ва тўлик июнь ойи давомида даво-реабилитация босиқичини ўтказди. Саша 1-июльдан якка тартибда машғулотларни бошлади ва хаммаси режадагидай булса 2- давра олди ўқув машғулотлар йиғинларини жамоа билан биргаликда тўлақонли ўтказади деган умиддамиз.

- «Бунёдкор» клуби билан бўлиб ўтган Тошкент Дербисида Салим Мустафоев биринчи бўлимни ўзида жароҳати сабаб алмаштирилди. Уни олган жароҳати жиддий эмасми?
- Ўша ўйинда Салим олган жароҳати туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Кейинги ўтказилган текширув натижалари унинг жарохати жиддий эмаслигини кўрсатди ва Салим хам жамоамизнинг 2- давра олди ўқув машғулотлар йиғинларида жамоамиз сафига кушилади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 17:28, 07.07.2013.
Ўқилди: 3458 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.