Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Александр Зинченко "Арсенал"га қарши ўйнай олмайди

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" сафида ижара асосида тўп тепаётган украиналик ҳимоячи Александр Зинченко АПЛ 4-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Сабаби оддий: Премьер-лига регламенти (7.2-банд) ижарага олинган футболчиларга ўзи тегишли бўлган клубга қарши майдонга тушишни тақиқлайди. Шу тариқа, 13 сентябрь куни "Эмирейтс"да Зинченко "тўпчилар"га қарши баҳсда "ўрмончилар"га ёрдам бера олмайди.

Жорий мавсумда 28 ёшли украиналик футболчи ҳали "Арсенал" сафида расмий ўйинларда дебют қилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Зинченко "Арсенал"га 2022 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан ўтган эди.

Киритилди: 13:49, 04.09.2025.
Ўқилди: 1313 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.