Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Манчестер Сити"дан "Интер"га кўчиб ўтган Мануэль Аканжи нега "шаҳарликлар" сафини тарк этгани ҳақида гапирди.
"Жамоамизда олтита марказий ҳимоячи бор эди ва Пеп ҳеч ким осонликча доимий ўйин вақтига эга бўла олмаслигини очиқчасига айтди. Худди шундай бўлди ҳам. Вазият идеал эмасди, аммо мен таркибдаги жой учун қандай кучли рақобат мавжудлигини жуда яхши тушунгандим", - деди швейцариялик марказий ҳимоячи.













