Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Симеоне УЕФА делегацияси билан учрашувни эрта тарк этди

Баҳо:
+ | -

Диего Симеоне УЕФА делегацияси билан учрашувни норозилик билан тарк этди.

Ўтган жума куни “Атлетико” машғулотлари олдидан испаниялик собиқ ҳакам Карлос Веласко Карбальо бошчилигидаги УЕФА ҳакамлар делегацияси жамоа ва мураббийлар штаби учун УЕФА мусобақаларидаги янги қоидалар бўйича техник семинар ўтказиш учун клубга ташриф буюрди.

Ўйинчилар ва Диего Симеоне конференция залида йиғилишди, у ерда Веласко Карбальо баҳсли лаҳзаларни талқин қилишнинг ньюансларини тушунтириш учун мисоллар ва видеотасвирлардан фойдаланган. Пенальти ижроси вақтида эпизодни "иккита тегиниш" билан кўрсатишини маълум қилгунига қадар ҳаммаси режа бўйича кетаётганди.

Симеоне аралашиб, нега ҳакамлар Хулиан Альварес томонидан тепилган пенальтини бекор қилиниши сабабли юзага келган шов-шувли эпизодни кўриб чиқмаётганини сўради.

Эслатиб ўтамиз, баҳорда "Атлетико" сўнгги Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Реал"га мағлуб бўлганди (1:2, 1:0, пенальтилар сериясида 2:4). Альвареснинг пенальтилар сериясида киритган голини бош ҳакам Шимон Марчиняк икки марта тегиниш туфайли ҳисобга олмаганди.

Веласко Карбальо бунга жавобан улар бошқача ҳикоя тайёрлаганликларини ва Альварес билан боғлиқ вазият таҳлил қилишни талаб қилмаслигини айтди. Аммо аргентиналик мураббий такидлади: айнан мана шу эпизод ўтган мавсумда "Атлетико"га жиддий зарар етказди ва жамоа расмий изоҳ эшитишни хоҳлади.

Ўйинчиларни, шунингдек, ойлар давомида тайёргарлик кўришгани учун УЕФА вакиллари ўз тақдимотига сўнгги кампаниянинг муҳим лаҳзасини киритишни зарур деб ҳисобламаганидан ҳайратда қолишди.

Веласко Карбальо шундай жавоб берди: "Бу ҳолат аниқ, Хулиан иккита тегиниш қилди ва буни муҳокама қилишнинг маъноси йўқ".

Шундан сўнг Симеоненинг сабри қолмади ва ўрнидан туриб: "Уят, уят" деди. Кейин "Атлетико" устози йиғилишни тарк этди.

Кейинроқ Симеоне матбуот анжуманида воқеага изоҳ бермади. Бироқ, "Атлетико" кийиниш хонасида улар УЕФА ҳакамлар корпуси вакиллари қоидаларни қандай тушунтиришга келганини ҳалигача тушуна олмадилар, бироқ айни пайтда клуб учун энг баҳсли ва оғриқли эпизодлардан бирининг таҳлилига эътибор бермадилар.

Киритилди: 21:00, 04.09.2025.
Ўқилди: 1537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [13703]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [13518]

Зидан Мессидан 3 та гол ўтказган ўғлига тасалли берди [9438]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [3969]

Шмейхель: «Мартинес Бельгиянинг олтин авлодини барбод қилди, энди навбат Португалияга» [3419]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [3102]

Португалиялик футбол агенти терма жамоасининг Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишига шубҳа билан қарамоқда [2472]

ЖЧ-2026: Канада Қатарни тор-мор этди, Осиё вакиллари ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди [2419]

«Биз мўъжизалар ярата оламиз». Талғат Байсуфинов Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [2387]

Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026'нинг учта асосий фаворитини маълум қилди [2204]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик