Кириш Регистрация

"ПСЖ" Дембеле ва Дуэнинг жароҳати ҳақида расмий баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчилари Усмон Дембеле ва Дезире Дуэнинг жароҳат олгани ҳақида расмий маълумот пайдо бўлди.

Аввалроқ Дембеле жароҳат туфайли тахминан олти ҳафтага сафдан чиққани хабар қилинганди.

Парижликлар матбуот хизматининг таъкидлашича, Франция терма жамоаси сафида жароҳат олган Дембеле ҳақиқатдан ҳам болдир мушаклари шикастлангани сабабли 6 ҳафтага яқин майдонга туша олмайди. Дуэга келсак, у ҳам терма жамоа сафида жароҳат олди ва тахминан тўрт ҳафта майдонга туша олмайди. Футболчи ўнг кичик болдир суягини шикастлаб олди.

14 сентябрь куни "ПСЖ" Лига 1нинг 4-тури доирасида ўз майдонида "Ланс"ни қабул қилади.

Киритилди: 13:06, 07.09.2025.
Ўқилди: 733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.