"Милан" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ясин Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга тайёр.
Футболчи "Аш-Шабаб" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
Қайд этилишича, 25 ёшли франциялик хавбек БАА клуби билан уч йиллик битим имзолаши кутилмоқда.
Адлининг ўзи эса мавсумига 7 миллион евро атрофида маош олади. Бу эса ҳозирги иш ҳақидан камида уч баравар кўп.
Эслатиб ўтамиз, Ясин ўтган мавсумни “Фиорентина” клубида ўтказганди.













