Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

FIFA делегацияси Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини кўздан кечирди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, икки йил аввал FIFA Президенти Жанни Инфантино ушбу ҳудудга ташриф буюриб, марказ қурилишига рамзий ғишт қўйган ва лойиҳалар билан танишганди. Ташриф давомида меҳмонларга марказ имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Бугун бу ерда бир вақтнинг ўзида бир нечта терма жамоа машғулот ўтказиши мумкин. Замонавий стадионлар, ўқув бинолари, спорт заллари ва меҳмонхона футболчилар ихтиёрига тақдим этилган.

Спорт тиббиёти марказида бассейн, машғулот зали ва реабилитация бўлимлари ташкил этилган. Жароҳатларнинг олдини олиш ҳамда футболчиларнинг қисқа фурсатда тикланиши учун хорижий ускуналар олиб келинган, илғор услублар жорий этилгани қайд этилди.

Делегация Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, VAR, терма жамоалар тайёргарлик маркази ва Республика футбол академияси фаолияти билан танишди.

Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашиб, Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади:

“Аввало, сизларни тарихий натижа билан табриклайман. Бу ютуқ мамлакатиингизда спорт ва футболга берилаётган эътибор самараси. Футболингизнинг узоқ ва шарафли йўлни босиб ўтаётганининг мевасидир. Олдингизда шарафли вазифа — Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш турибди. Сиз миллионлаб мухлисларингизга қувонч улашаётсиз. Ишонаманки, Жаҳон чемпионатида бутун дунё яна бир бор Ўзбекистон футболи салоҳиятига гувоҳ бўлади”, — деди Инфантино.

Ташриф давомида FIFA делегацияси марказ инфратузилмасига юксак баҳо бериб, бу ерда Ўзбекистон терма жамоаларининг халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришлари мумкинлигини таъкидлади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 20:30, 08.09.2025.
Ўқилди: 1218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик