Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Давид Вилья янги мавсумни Мадриднинг «Атлетико» жамоасида бошлайди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар тарқатди.
Вильянинг трансфер суммаси 5,1 миллион еврони ташкил қилди. Бу сумма учга бўлинган ҳолда тўланади. Дастлаб 2,1 миллион, кейинги мавсумда 2 миллион ва қолган 1 бир миллион ундан кейинги мавсумда клуб ҳисобига ўтказиб берилади. Вильянинг трансферидан тушган пулнинг эллик фоизигагина «Барселона» эгалик қилади.