Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси "Зенит"га ўтмоқчи эди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ҳужумчиси Маркос Леонардо "Зенит"га ўтиш ҳақида ўйлаётган эди. "Евро-Футбол"га маълум бўлишича, футболчининг воситачилари унинг хизматларини Питер клубига ўзлари таклиф қилган, бироқ рад жавобини олган.

Футболчининг ўзи фаолиятини Санкт-Петербургда давом эттиришга қарши эмасди.

Аввалроқ, ЦСКА 22 ёшли бразилиялик футболчи учун 25 млн евро таклиф қилгани, аммо "Ал-Ҳилол" уни "ҳарбийлар"га сотишдан бош тортгани хабар қилинганди.

2024 йилда Саудия Арабистони клубига ўтганидан сўнг, Маркос Леонардо 46 та ўйинда 30 та гол урди.

Унинг "Ал-Ҳилол" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Киритилди: 08:02, 11.09.2025.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик