Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Рабьо "Марсель" мухлислари билан хайрлашди: "Сиз доимий таянч эдингиз"

Баҳо:
+ | -

"Марсель"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо француз жамоаси мухлисларига мурожаат қилиб, уларни қўллаб-қувватлагани ва руҳлантиргани учун миннатдорлик билдирди.

30 ёшли футболчи "Марсель" кийиниш хонасида жамоадоши Жонатан Роу билан муштлашгани учун клубдан кетди. "Оқ-кўклар" раҳбарияти иккала футболчини ҳам асосий жамоадан четлатди, кейин эса трансферга қўйди. 1 сентябрь куни Рабьо "Милан" билан 2028 йил ёзигача шартнома имзолади.

"Азиз "Марсель" мухлислари, "Милан"даги янги саргузаштимни бошлашдан аввал сизларга мурожаат қилмоқчиман. Жамоага келган биринчи кунимданоқ "ПСЖ"даги ўтмишимга эътибор бермагансиз ва мени дарҳол марселлик сифатида қабул қилгансиз. Мен кетгунимча шундай бўлди. Бутун мавсум давомида мени қўллаб-қувватладингиз, ҳамроҳ бўлдингиз, илҳомлантирдингиз, олқишладингиз... доимий таянч бўлдингиз. Сизни ҳаракатга келтирадиган бу ҳароратни, бу эҳтиросни, футболга бўлган муҳаббатни ҳис қилдим. Мен "Велодром"даги муҳитни, байрам онларидаги қувончни ва энг асосийси - бу стадионда гол урганингдаги таърифлаб бўлмас ҳиссиётни ҳеч қачон унутмайман," - деб ёзди ярим ҳимоячи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Киритилди: 08:20, 11.09.2025.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.