Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Арсенал"нинг жароҳатдаги икки футболчиси сафга қайтди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Бен Уайт ва ярим ҳимоячи Кристиан Нёргор яна "Арсенал" асосий жамоаси билан машғулот ўтказмоқда, деб ёзади Sky Sports. Таркибда ҳамон жароҳат олган вингер Букайо Сака ва ҳимоячи Вильям Салиба йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Уайт биринчи турда "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олганди, Нёргор эса "Арсенал" сафида жорий мавсумдаги расмий ўйинларда ҳали майдонга тушмаган.

Шунингдек, "Арсенал" лазаретида ҳужумчилар Кай Хаверц ва Габриэль Жезус ҳам бор, аммо бу футболчиларнинг тиззасидан олган оғир жароҳатлари бор ва уларнинг яқин ойларда сафга қайтиши даргумон.

Киритилди: 18:55, 11.09.2025.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.