Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселу "Барселона"га бўлган муҳаббати ҳақида фикр билдирди.
Футболчи 2023/24 йилги мавсумда каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган.
"Барча билади, мен "Барселона" мухлисиман, Барселона шаҳрини яхши кўраман, бу клубни яхши кўраман, у ерда вақт ўтказиш менга жуда ёқди. Менинг қалбим "Барселона" билан ва улар ўтган мавсумда кўплаб титулларни қўлга киритганидан бахтиёрман," - дея Канселунинг сўзларини келтиради Barca Universal.













