Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 0-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 1-0 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

"Сосьедад"га қарши ўйинда Хейсеннинг четлатилиши хато деб топилиши мумкин

Баҳо:
+ | -4

«Реал» ҳимоячиси Дин Хейсеннинг «Реал Сосьедад»га қарши ўйиндаги майдондан четлатилиши хатолик сифатида тан олиниши мумкин.

Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган учрашувда (2:1) бош ҳакам Хесус Хиль Мансано 32-дақиқада «Реал» футболчисини охирги умид фоли учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазолади.

Marca нашрининг ёзишича, Франсиско Сото Балирак Испания Техника ҳакамлар қўмитаси (CTA) президенти этиб тайинлангандан сўнг мамлакатда ҳакамлик тизимида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган.

Эндиликда ҳар бир учрашувдан сўнг ҳакамларни 3 нафар мутахассис баҳолайди. Улар орасида стадионлардаги ҳакам-делегатлар ва CTAнинг техник директорлари ҳам бор. Улар томонидан махсус ҳисоботлар тайёрланади ва ҳакамнинг ҳаракатлари, хатолари таҳлил қилиниб, рейтинглар шакллантирилади. Бу эса ҳакамнинг келгуси ўйинларда ишлаш имкониятларига таъсир кўрсатади.

Хейсеннинг ўйиндан четлатилиши тортишувларга сабаб бўлган ва ушбу ҳолат ҳафта мобайнида расман изоҳланиши ва хатолик сифатида эътироф этилиши мумкин. Айниқса, ВАР ҳаками Хорхе Фигероа Васкес Хиль Мансанони мониторга чақирмагани учун танқид остига олинмоқда. У вақтинча вазифасидан четлатилиши мумкин. Ушбу эпизод CTA томонидан ҳам батафсил таҳлил қилинади.

Киритилди: 16:15, 14.09.2025.
Ўқилди: 2239 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.