"Милан"нинг собиқ сардори Давиде Калабрия клубнинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг малакасига ишонади.
"Ёшлигимда у билан бир неча бор машғулот ўтказганимни эслайман. Мен уни доим ёқтирардим ва Массимилиано "Милан"га қайтганидан хурсандман.
У малакали ва саводли, тажрибали ва ақлли", - дея Давиде Калабриянинг сўзларини келтиради Италиянинг La Gazzetta Dello Sport нашри.













