"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Тиджани Рейндерс жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан ўзаро муносабати ҳақида гапирди.
"Машғулотларда биз кўпинча бир-биримизга қандай қилиб максимал даражада ёрдам бера олишимиз ҳақида гаплашамиз. Бўш ҳудудлардан фойдаланиш учун майдонда доимо бир-биримизни кузатиб борамиз. Бу "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда яхши иш берди", - дея Рейндерснинг сўзларини келтиради Voetbal Primeur.













