Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Вальверде дубли "Реал"га ғалаба келтирган Мбаппе ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида қандай фикрда эканини айтди.

Франциялик футболчи Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган "Марсель"га (2:1) қарши ўйинда 2 марта пенальтини аниқ амалга оширди. 22-дақиқада Хаби Алонсо жамоаси биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди, аммо 28 ва 81-дақиқаларда Мбаппенинг голлари эвазига ғалабага эришди.

"Килиан гол уришда давом этаётгани бизни жуда хурсанд қилади. Бизнинг вазифамиз - унга рақиблар дарвозасига етиб боришга ёрдам бериш. У учун янада кўпроқ голли вазиятлар яратишимиз керак," - дея Вальверденинг сўзларини келтиради испан ОАВ.

Килиан Мбаппе жорий мавсумда бешта ўйинда олтита гол урди.

Киритилди: 08:42, 17.09.2025.
Ўқилди: 1298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик