Кириш Регистрация

Сергей Чигодаев: «Бизнинг футболчилар тезкор ва техник жиҳатдан рақибдан устунлик қилишди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Чигодаев Черногорияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан (3:2) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бугунги учрашув ҳақида:
— Бугунги ўйин биз учун қийин кечди. Чунки рақибимиз жисмоний жиҳатдан кучли, уларга қарши яккакурашларда бироз қийинчиликка дуч келдик. Лекин бизнинг футболчилар тезкор ва техник жиҳатдан рақибдан устунлик қилишди. Шу сабабли бугунги учрашувда ғалаба қозона олдик.

Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди. Бироқ иккинчи бўлимда барчасини назорат қила бошладик. Болалар ҳар қандай жамоага қарши ўйнай олишларини намойиш этишди.

Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик ҳақида:
— Албатта бу ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Камчиликлар устида ишлаймиз, нимада хато қилдик, устун жиҳатларимиз қандай эди — уларни кўриб чиқамиз. Иккинчи ўйинга янада яхши тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:09, 18.09.2025.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик