Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

А серия. «Ювентус» «Верона»га қарши ўйинда очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Италия А серияси 4-туридан ўрин олган "Верона" ва "Ювентус" ўртасидаги учрашув якунланди. Жамоалар Верона шаҳридаги "Маркантонио Бентегоди" стадионида тўқнаш келишди. Ўйин дуранг натижа билан тугади — 1:1.

"Ювентус" 19-дақиқада ҳисобни очди. Португалиялик ҳужумчи Шику Консейсау гол урди. Майдон эгалари 44-дақиқада ҳисобни тенглаштирди — нигериялик ҳужумчи Гифт Орбан 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди.

68-дақиқада Суат Сердар "Верона" сафида иккинчи голни киритди, бироқ VAR аралашуви сабабли гол бекор қилинди.

Мазкур ўйиндан сўнг "Ювентус" очколари сонини 10 тага етказди ва турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. "Верона" эса 4 ўйиндан кейин 3 очко тўплаб, 15-поғонада жойлашган.

Италия — А Серияси. 4-тур
20 сентябрь 2025-йил, шанба. 21:00
Верона — Ювентус  - 1:1
Голлар: 0:1 Консейсау — 19'; 1:1 Орбан — 44' (пенальти)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:14, 20.09.2025.
Ўқилди: 1197 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик