Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Александр Хомяков: «Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Навбаҳор” (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— Аввало Бухоро шаҳрига катта футбол қайтгани билан барча мухлисларни табриклайман. Бугун стадионда яхши муҳит ҳукмрон сурди, футболчиларимиз маза қилиб ҳаракат қилишди. Умуман олганда нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади. Бу ғалаба аввалo футболчиларники. Йигитлар биринчи таймдаёқ вазифани бажариб қўйишди. Яна бир бор ҳаммани ғалаба билан табриклайман.

— “Андижон”да ишлаган пайтингиз “Навбаҳор” билан кўп бор тўқнаш келиб ғалаба қозонгансиз. Яъни бу жамоани яхши биласиз. Бугунги ғалаба сирu “Навбаҳор”ни яхши билганингиздами ёки янги жамоага тез киришиб кетдингизми?

— Биз мураббийлар доим жамоаларни кузатиб борамиз. Бугунги ўйинга келсак, йигитларга қандай ҳаракат қилишни уқтиргандик ва ҳамма фикримизни тезда тушуниб етди. Биз ўйин бошидан охиригача яхши ўйин кўрсатишга ва эҳтиёткорликни йўқотмасликка ҳаракат қилдик. Яна қайтариб айтаман, бугунги ғалаба аввалo футболчиларники.

— Бугунги баҳсда учта гол урган Доминик Бегич ҳақида фикрингиз? У “Бухоро”нинг “сеҳрли таёқчаси”ми?

— Бу саволга ҳозир жавоб бериш қийин. Бугун Бегич жамоага фойда келтирди. Унинг ҳаракатлари менга маъқул келди. Лекин Бегич ҳали кўп ўйинларда ёрдам бериши керак.

— Олдинда “Сўғдиёна”га қарши Кубок учрашуви кутмоқда. Бугунги ғалабадан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб навбатдаги баҳсга тайёргарлик суст бўлиб қолмасмикин?

— Биз нимагадир эришдик деб айтишга ҳали эрта. Агар кетма-кет 3-4та баҳсда ғалаба қозонсак бу бошқа гап. Лекин ҳаммамиз тушуниб турибмиз, беш кундан сўнг яна бир жиддий ўйинни ўтказамиз. Кубок учрашуви қанчалик жиддий эканини ҳаммамиз биламиз. Менга айтиинг-чи, “Бухоро” қачондир Кубок финалида ўйнаганми?

— Йўқ. Анча олдин ярим финалда ўйнаган.

— Демак, жиддий ишлашимизга ва ҳозирдан байрам қилмасликка асос бор. Аввал мақсадга эришайлик.

— Бугун Бегич - Табатадзе - Аманов триосини кўрдик ва улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам ушбу триони асосий таркибда кўрамизми?

— Биз рақибнинг ўйин услубидан келиб чиқиб учала футболчини асосий таркибда. Кейинги баҳсларда ҳам рақиб ўйин услубидан келиб чиққан ҳолда тактика тузамиз.

— Клуб билан қанча муддатга шартнома туздингиз ва раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилди?

— Балки бу саволни ўтказиб юборармиз. Вазифа нима бўлиши мумкин, албатта биринчи навбатда жамоани Суперлигада олиб қолиш.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 07:14, 21.09.2025.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.