22 сентябрь, душанба куни “Олтин тўп-2025”ни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Нуфузли мукофотга «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси вингери Усмон Дембеле лойиқ кўрилди.
Москванинг "Спартак" клуби собиқ президенти Андрей Червиченко овоз бериш натижаларига изоҳ берди.
"Икки юлдуз даври тугади. Ҳозир бир хил даражада бўлган футболчилар кўп. Менимча, Ямал кучлироқ, аммо у Дембеле каби муҳим турнирда ғалаба қозона олмади", - дейди Червиченко.













