"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳақида қандай фикрда эканини айтди.
Яқинда "шаҳарликлар" сафарда "Арсенал" (1:1) билан дуранг ўйнаган бўлса-да, ҳаддан ташқари ёпиқ ўйин учун танқидларга учради.
"Биз босқичма-босқич такомиллашишда давом этамиз. "Манчестер Юнайтед" ва "Наполи" билан ўйинларда менга кўп нарса ёқди, "Арсенал" эса бошқа ҳолат. Жамоаларим аввал ҳам шундай ўйнашган ["Арсенал" билан ўйиндаги каби], аммо унчалик муваффақиятли чиқмаган. Ўйлайманки, бу келажакда ижобий таъсир кўрсатади," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Report.
Бугун "Манчестер Сити" Лига кубоги баҳсида "Хаддерсфилд"га қарши майдонга тушади.













