Парижнинг “ПСЖ” клуби футболчи Витинья фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттириши мумкин. Fichajes нашрининг хабар беришича, “қироллик клуби” португалиялик футболчи орқали ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти футболчининг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. Аммо Витинья “ПСЖ”нинг етакчи футболчи эканлигини ҳисобга олсак, клуб уни қўйиб юбишга шошилмаяпти. Мазкур ҳолат “Реал” учун асосий тўсиқ бўлиши мумкин.
Мадрид клуби қишда биринчи таклифни жўнатиш ҳақида ўйламоқда. Унга кўра, илк таклиф қиймати 50 миллион атрофида бўлиши мумкин. Шунингдек, унга қўшимча сифатида бразилиялик футболчи Родриго ҳам “ПСЖ”га ўтади.
Маълумот учун, Витинья 2022-йилдан бери “ПСЖ” шарафини ҳимоя қилади. Унинг клуб билан шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Витинья жорий мавсум “ПСЖ” таркибида 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.













