"Фиорентина" ўнг қанот ҳимоячиси Тарик Лэмпти А Серия 4-тури доирасидаги "Комо"га қарши ўйинда (1:2) жароҳат олди.
Футболчи чап тиззаси хочсимон боғламини йиртиб олган. У муваффақиятли операция қилингани хабар берилди.
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, Лэмпти 7 ойни ўтказиб юборади.
Ҳимоячи ёзги трансфер ойнасида "Брайтон"дан 6 миллион евро эвазига сотиб олинганди.













