"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк ўз жамоасида Харри Кейнни кўришни истаётганини айтиб, миш-мишлар оловига мой сепди. "Бавария" спорт директори Макс Эберль бу борада изоҳ берди.
"Харри ғалаба қозонишни ва унвонларни қўлга киритишни хоҳлайди ва у буни биз билан қила олади. Биз Харри билан катта муваффақиятларга эришмоқчимиз," - дея Эберлнинг сўзларини келтиради Goal портали.
Аввалроқ, матбуотда Кейннинг шартномасида "Тоттенхэм"ни сотиб олиш бўйича махсус опция борлиги ҳақида ёзишганди. Харри 2023 йилнинг августида Лондон клубидан "Бавария"га ўтганди. Ўшандан бери ҳужумчи мюнхенликлар сафида 103 та ўйин ўтказиб, 98 та гол урган ва шерикларига 29 та голли узатмани амалга оширган.













