Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Оғир атлетика–2025: Олимпия чемпионлари иштирокидаги жаҳон чемпионати

Баҳо:
+ | -

2–11 октябрь кунлари Норвегиянинг Фордe шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу сафар бир майдонда учта Олимпиадада турли вазн тоифаларида ғолиб чиққан чемпионлар тўқнаш келади.

Мусобақада олти нафар олимпия чемпионлари қатнашади. Бу яхши кўрсаткич, чунки Рио, Токио ва Париж Олимпиадаларида чемпион бўлган кўплаб хитойлик спортчилар иштирок этмайди — айримлари фаолиятини якунлаган, бошқалари эса ноябрда бўлиб ўтадиган Хитой миллий ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда.

Биз учун энг муҳим беллашув 110 кг вазн тоифасида бўлади. Бу сафар икки асосий рақиб ҳам Ўзбекистондан: Рио–2016 чемпиони, 33 ёшли Руслан Нурудинов ҳамда ундан 8 ёш кичик Токио–2020 ғолиби Акбар Жўраев ўзаро куч синашади.

Нурудинов бир ярим йил аввал бел жароҳати сабаб спорт карьерасини якунлаш ҳақида ўйлаган эди. Аммо у спортга қайтиб, юқори формага кирди ва ўтган йил декабр ойида Баҳрайндаги жаҳон чемпионатида силтаб кўтаришда 242 кг.ни кўтариб, жаҳон рекорди ўрнатди ҳамда энг яқин рақибидан 20 кг устун бўлди.

Жўраев эса Парижда иккинчи ўринни эгаллаб, Лю Сюанхуага ютқазганидан кейин фақат бир марта мусобақада қатнашди. Ҳозирда машғулотларда юқори натижалар кўрсатмоқда. Ҳар икки спортчимизнинг ҳам 195–237–427 стандарт кўрсаткичларини янгилаш имконияти бор.

94 кг вазн тоифасида ҳам юлдузлар тўпланди. 9 октябрь куни «А» гуруҳида Рио–2016 чемпиони Киануш Ростами, Токио–2020 ғолиби Месо Ҳассона ва Париж–2024 чемпиони, 21 ёшли рекордчи Карлос Насар беллашади.

Фордeдаги олтинчи олимпия чемпиони — индонезиялик Ризки Жуниансяҳ. У ҳам жамоадоши билан бирга 79 кг вазнда баҳс олиб боради. Бу тоифада бир нечта спортчилар аллақачон жаҳон рекордларини янгилаган — 166–203–362.

Шунингдек, мусобақада кўплаб кучли атлетлар ҳам иштирок этади: кореялик Сон Ҳёнхо, венесуэлалик олимпия медали соҳиби Хулио Майора, қозоғистонлик Едиге Емберди, италиялик Оскар Рейес ва мисрлик Муҳаммад Эл-Сайид.

Чемпионат иштирокчилари орасида ёш жиҳатдан катта фарқ бор: энг ёш спортчи — 14 ёшли кувайтлик Муҳаммад Алотаибий бўлиб, у илк сессияда 60 кг вазн тоифасида қатнашади. Энг кекса иштирокчи эса 40 ёшли чехиялик олимпиячи Камил Кучера, у сўнгги куни «B» гуруҳида энг оғир тоифада беллашади.

Шундай қилиб, бу йилги Фордe жаҳон чемпионати жуда кескин ва ёрқин тўқнашувларга бой бўлиши кутилмоқда.

Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting
Киритилди: 12:04, 26.09.2025.
Ўқилди: 968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик