"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Витинья бугун Лига 1 доирасида "Осер"га қарши баҳсда жароҳат олди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида португалиялик Илья Забарнийга ассистентлик қилди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас юлдуз ярим ҳимоячи жароҳат туфайли майдонни тарк этди - унинг ўрнини Ашраф Ҳакимий эгаллади. Тез орада - 1 октябрь куни парижликлар Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасида "Барселона" меҳмони бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Олтин тўп" учун овоз беришда Витинья фақатгина совринни қўлга киритган жамоадоши Усмон Дембеле ва "Барселона" вакили Ламин Ямалдан ортда қолиб, 3-ўринни эгаллаган эди.













