Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбекистонлик боксчилар бош мураббий Тўлқин Қиличевга қимматбаҳо машина совға қилишди (видео)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Тулқин Қиличев "Устозлар ва мураббийлар куни" байрами арафасида қимматбаҳо совғага эга бўлди.

Интернет тармоқларида Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев ва Баҳодир Жалолов устозларига янги "Mercedes" русумли қимматбаҳо автомобилни топширгани акс этган видео тарқалди. Автомобилнинг баҳоси тахминан 150 минг долларга тенг.

«Ассалому алайкум, ҳаммага! Биз ҳозир устозимиз Тулқин Қиличевнинг хонадонига келдик. Бизда устозимиз учун ажойиб сюрприз бор», — деди Мадримов.
.

"Худо хоҳласа, кутинглар, сюрпризни зўри бўлади!», — дея қўшимча қилди Муроджон Аҳмадалиев.

«Ассалому алайкум, ҳаммага! 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига атраб, дўстларим билан устозимизга совға харид қилдик. Мен сафарда бўлганим учун совғани Исроил ва Муроджон топширади. Устоз, байрамингиз муборак! Юракдан табриклаймиз», — дея фикр билдирди Жалолов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:46, 30.09.2025.
Ўқилди: 1863 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик