Кириш Регистрация

“Реал Мадрид” Арда Гюлерга нарх белгилади

Баҳо:
+-1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби туркиялик футболчи Арда Гюлер учун нарх белгилади. Defensa Central нашрининг хабарига кўра, “қироллик клуби” ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро миқдорида таклиф тушса, музокараларни бошлашга тайёр.

Манбада қайд этилишича, ҳозирда Гюлерга Англиянинг бир қанча клублари — хусусан, “Арсенал”, “Тоттенҳэм” ва “Ньюкасл”, шунингдек, Италиянинг “Милан” ҳамда Германиянинг “Лейпциг” ва Дортмунднинг “Боруссия” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Туркиялик футболчи жорий мавсум анча самарали ўйин намойиш этмоқда. У “Реал” сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали Арданинг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ яқин кунларда унинг нархи ошиши кутилмоқда.

Шунга қарамай, “Реал” клуби Гюлерни сотиш тарафдори эмас. Чунки у мураббий Хаби Алонсонинг жамоасида асосий футболчилардан бири ҳисобланади. Бироқ катта молиявий таклиф бўлса, музокара бошлаши мумкинлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, 20 ёшли футболчининг “Реал” билан тузган шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:28, 01.10.2025.
Ўқилди: 4426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.