"Қорабоғ" Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига йўл олади, деб тахмин қилмоқда Opta портали.
Озарбайжон клуби турнирнинг умумий босқичи стартида иккита ўйинда ғалаба қозонди - "Бенфика" (3:2) ва "Копенгаген" (2:0). Иккала учрашувда ҳам "Қорабоғ" аутсайдер сифатида қайд этилган эди.
Айни пайтда Озарбайжон жамоаси "Бавария", "Реал", "ПСЖ", "Интер" ва "Арсенал"дан кейин 6-ўринни эгаллаб турибди.
Opta суперкомпьютери клубнинг плей-оффга чиқишига 67% беради.
Таркиб қиймати бўйича "Қорабоғ" EЧЛнинг 36 иштирокчиси орасида 35-ўринни эгаллаб, фақат "Қайрат"дан олдинда. Transfermarkt портали озарбайжонликлар таркибини 24,8 млн еврога баҳоламоқда.













