Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Арсенал" дарвозабони Давид Райянинг сифатини юқори баҳолади.
"Менимча, у ажойиб дарвозабон. У "Арсенал" томонидан амалга оширилган энг муҳим трансферлардан бири.
У, шубҳасиз, дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ва шунинг учун ҳам у жуда кўп ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлайди", - дейди мутахассис.













