Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Анатолий Демьяненко: «Насаф» футболчиларида ўзига бўлган ишончни оширгандим»

Баҳо:
+ | -

Украиналик мутахассис Анатолий Демьяненко "Насаф"да кўп фаолият олиб бормаган бўлса-да, у клуб тарихида қолди, десак муболаға бўлмайди. Ушбу мураббий қўлостида қаршиликлар ўз тарихларида, шунингдек, ўзбек клублари тарихида илк марта ОФК кубогини қўлга киритишди. Кейинчалик, Украинадан таклиф тушганидан сўнг Демьяненко ўз Ватанига қайтиб кетди. Куни кеча у "Спорт обозреватель" сайтига интервью бериб, яна бир марта "Насаф"даги фаолиятига ҳам назар ташлаган.

— "Динамо"дан кейин сиз "Нефтчи"  ва "Насаф" клубларида ишладингиз. Озарбойжон ва Ўзбекистондаги иш шароитларини таққослай мумкинми?
— Йўқ. Ўзбекистонда шароитлар ажойиб эди. Озарбойжонда эса ўтмишга тушиб қолгандек тасаввур уйғонганди. База эски эди, машғулот майдонлари унча яхшимасди ва ҳоказо.

— Сиз "Насаф"ни юқори даражага кўтардингиз ва клуб ОФК кубогини қўлга киритди. Клубни бундай даражага кўтариш қийин бўлдими?
— Биласизми, мен клубга келганимда "Насаф" футболчилари қандайдир эзилган ҳолатда эди. Уларда ўз кучларигга бўлган ишонч паст эди. Мен уларни бундай ҳолатдан чиқардим. Мен уларга ишонч билдирдим, ўз навбатида улар менга ишонишди. Бу икки томонлама ҳаракат эди. Техник жиҳатдан футболчилар ёмон эмасдилар. Мен фақат ўйинни йўлга қўйдим ва бироз жисмоний ҳолатни кўтардим.

— "Насаф" таркибида аслида Харьковда таваллуд топган, "Саутгемптон" тарбияланувчиси ҳисобланган латвиялик Андрей Переплёткин порлаганди. Ўз вақтида унинг келажакда яхши футболчи бўлиб етишишини тахмин қилишганди. Аммо у ҳаттоки "Сконто" даражасига ҳам чиқа олмади. Переплёткин, Украина премьер-лигаси даражасига мос келадими?
— Албатта!

— Нима учун уни "Волинь"га таклиф қилмадингиз?
— У "Насаф" билан яхшироқ шартномага эга эди.

— "Насаф"даги муваффақиятли фаолиятингиздан кейин сиз "Волинь" клуби таклифини қабул қилдингиз. Украинага қайтишингизни оилавий сабаблар билан изоҳлагандингиз. Ушбу мавзуга батафсилроқ тўхтала оласизми?
— Мен Украинани соғингандим. Менга яхши таклиф тушди. Шунингдек, "Волинь" олдидаги вазифа шунчаки чемпионатда иштирок этиш билан чегараланиб қолмаслигини айтишди. Мақсад — Европа лигасида иштирок этиш. Албатта, бу мени ўзига жалб қилди. Биз ўтган мавсумда чемпионатда ёмон иштирок этмадик. Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўринларга яқин эдик. Аммо кейинчалик молиявий муаммолар юзага кела бошлади. Қишда ушбу вазифа олдимиздан олиб ташланди. Мен 2-3 нафар футболчи сотиб олишни сўрадим. Янги футболчилар сотиб олиш учун маблағ йўқлигини айтишди. Шундан кейин маошлар тўланмади ва ҳоказо.

— Молиявий жиҳатдан "Насаф" ва "Волинь"ни таққослаш мумкинми?
— Ҳа, тахминан бир хил.

Манба: www.sport.obozrevatel.com
Киритилди: 08:26, 13.07.2013.
Ўқилди: 5849 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик