"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл бугунги кунда Англия Премьер-лигасида қайси ярим ҳимоячини энг яхши деб билишини айтди.
Таниқли собиқ ҳимоячи "Челси"га "Ливерпуль"ни мағлуб этишга ёрдам берган (2:1) Мойсес Кайседони алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Мен буни айтишдан олдин чуқур нафас оламан, чунки мен Деклан Райс ва бошқа ўйинчиларни эслайман, лекин мен Кайседони ҳозирда лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб ҳисоблайман," деди Невилл ўз подкастида.













