"Ливерпуль"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард Англия терма жамоасида бирга ўйнаган энг яхши футболчини айтди.
"Руни - Англия терма жамоасида бирга ўйнаганлар орасида энг яхшиси. У ҳамма нарсани биларди. Мен уни "тўққизлик" ёки "ўнлик" деб ҳисобламайман - у ҳар қандай позицияда ўйнай оладиган универсал ҳужумчи эди," - деди Жеррард Рио Фердинанд подкастида.
Уэйн Руни Англия терма жамоаси сафида 120 та ўйинда майдонга тушиб, 53 та гол урган. Айнан у "Уч шерлар" учун гол уриш бўйича рекордчи бўлган, Харри Кейн бу натижани ортда қолдирган.













