Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Барселона» Левандовски билан шартномани узайтирадими? Деку жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку клуб ҳужумчиси Роберт Левандовски билан шартномани узайтириш эҳтимолига оид саволга жавоб берди.

«Биз октябрь ойида шартномаларни узайтириш ҳақида гаплашмаймиз. Ҳаддан ташқари олдинга юришни хоҳламаймиз — барчасини босқичма-босқич амалга оширамиз. Роберт ҳақида гапирадиган бўлсам, у сўнгги йиллардаги энг яхши ҳужумчилардан бири, деб ҳисоблайман. У жуда юқори даражадаги футболчи, энг яхши ўйинчилардан бири. У бизга катта ёрдам берган ва ҳануз ёрдам бермоқда. Ўтган мавсумда у 40 тадан ортиқ гол урди ва "Барса" учун Ла Лигада ҳал қилувчи роль ўйнади.

Ҳозирги ғоя — вазиятни кунма-кун, йилма-йил таҳлил қилиб бориш. Ҳозир шартномаларни узайтириш ҳақида гапириш пайти эмас, балки яқин ҳафталарда спорт формамизни тиклаш учун нима қилиш кераклиги ҳақида фикр юритиш керак», — деган Декунинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирган.

Левандовски 2022 йилдан бери «Барселона» сафида ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Ҳозирги вақтда унинг трансфер баҳоси 12 миллион еврога тенг.

Манба: championat.com
Киритилди: 16:24, 08.10.2025.
Ўқилди: 1646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик