Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

"Боруссия Дортмунд" грандлар эътиборидаги футболчисига янги шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Нико Шлоттербек анчадан бери "Боруссия Дортмунд" етакчисига айланган, мухлисларнинг севимлиси ва Нико Ковач жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Аммо ҳозирда битта савол бор - Шлоттербек узоқ муддат клубда қоладими?

Sport BILD нашри маълумотига кўра, 25 ёшли марказий ҳимоячига аллақачон 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилинган, Шлоттербекнинг маоши эса йилига камида саккиз миллион еврогача ошиши керак. Бонуслар бу маошни яна 1 миллионга ошириши мумкин.

Клуб раҳбарияти тезкор жавобдан умид қилмоқда, бироқ Шлоттербек хотиржам. Қарор қабул қилиш учун муддат йўқ, чунки масъуллар бу вазиятда босим ўтказиш нотўғри йўл эканлигини билишади.

Эслатиб ўтамиз, Шлоттербекнинг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган. Унга "Реал" ва "Барселона" жиддий қизиқиш билдираётгани аввалроқ хабар қилинганди.

Киритилди: 18:42, 08.10.2025.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик