Кириш Регистрация

«Наполи» асосий таркибнинг икки футболчисини жароҳат сабаб йўқотди

Баҳо:
+ | -

"Наполи" асосий таркибнинг икки футболчисини йўқотди - яқин орада жамоага марказий ярим ҳимоячи Станислав Лоботка ва ҳужумчи Маттео Политано ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Италия клуби сайтида маълумот пайдо бўлди.

"Женоа" билан ўйиндан кейин ҳар икки футболчи мушакларидаги ноқулайликдан шикоят қилди. "Наполи" тиббий штаби Лоботкага соннинг яқинлаштирувчи мушаги шикастланганини аниқлади. Политано эса думба мушакларининг чўзилишидан азият чекмоқда. Футболчиларнинг тикланиш муддатларига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Станислав Лоботка жорий мавсум 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Политано ҳам саккизта ўйинда битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

А Сериянинг 6 туридан сўнг "Наполи" 15 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 21:39, 08.10.2025.
Ўқилди: 962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик